Киевнинг собиқ ҳокими, миллионер Леонид Черновецкий “Бахтли Грузия учун” сиёсий партия яратди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар қилди.

Сиёсатчининг сўзларига қараганда, у “Грузия сиёсатига қизиқиб” қолди бу ерда инсонлар ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилади.
“Грузияни ўзгартириш Украинани ўзгартиришдан осонроқ, негаки бу ерда кўпгина ислоҳотлар ўтказиб бўлинган. Шунинг учун мен бу ерда “Бахтли Грузия учун” партиясини яратишга қарор қилдим”, - деб ёзади миллионер.

Шунингдек, Черновецкий 2016 йилдаги парламент сайловларига тайёрланаётганини маълум қилди: “Мен парламентга кирмоқчиман. Атрофда қашшоқлик, етакчи сиёсий кучларнинг позицияси жуда заиф. Биз барча соҳаларда ислоҳот ўтказамиз”.