Россиянинг "Когалимавиа” авиакомпанияси (Metrojet бренди) 31 октябрь куни Синай ярим оролида ҳалокатга учраган Airbus A321 самолёти учун Миср ҳукуматидан товон пули талаб қилади. Бу ҳақда "Когалимавиа"ни ўз ичига олувчи TH&C туристик холдингнинг хўжайини Исмаил Лепиев Forbes журналига маълум қилди.

“Менинг учун масаланинг нафақат иқтисодий, балки сиёсий тарафи ҳам муҳимдир. Миср Россиянинг кўп соҳалардаги ҳамкоридир, ўн йиллар давомида қурилган бу муносабатларни биз ҳурмат қиламиз ва охирги имкониятгача суд чораларисиз товон пули масаласини ҳал қилишга уринамиз”, - деди Лепиев.
Айни пайтда авиаташувчи Миср томонидан ўтказилган расмий суриштирув натижаларининг ошкор қилинишини кутмоқда.