ОАВ: ўзбек санъаткорларидан кимлар пластик операцияни маъқул кўради

Маданият 07 Декабрь 2015 16972

“Даракчи” газетаси Ўзбекистон эстрадасининг машҳур аёллари орасида ўзига хос сўров ўтказиб, уларнинг қайсилари пластик жарроҳ хизматларидан фойдаланишни маъқул кўришию, қайсилари табиий гўзалликни афзал тутишларини аниқлашга ҳаракат қилди.

“Пластик жарроҳлик муҳим деб биладиганлар” категориясига хонандалар Манзура ва Муниса Ризаевалар киритилди.

“Эстрада оламига кириб келганимдаги кўринишим билан бугунгисининг фарқи катта. Шу сабаб ёлғондан фойда йўқ, - тан олди Манзура. – Бунгача икки маротаба пластик операцияни бошдан ўтказганман. Шунингдек, ботокс ва лабга биогель билан ишлов бериш усулларидан фойдаланиб тураман ва замонавий тиббиёт имкониятларидан фойдаланишнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ деб биламан”.

“Пластик жарроҳлик йўли билан бурнимнинг шаклини ўзгартирдим, - деди Муниса Ризаева. – Чунки бу иш жараёнида анча ноқулайликлар келтириб чиқарарди. Масалан, тасвирга олиш жараёнида керакли ракурсни топишга қийналишарди. Лабларим шаклини ўзгаритишда ботоксдан фойдаланишимни ҳам яширмайман. Лекин сунъий гўзалликка ҳаддан ташқари берилиб кетиш соғлиққа зарарлигини биламан ва зарурат бўлмаса, мурожаат қилмаган бўлардим”.

Актриса Зарина Низомиддинова ва раққоса Паризода эса пластик операциядан кўра пардоз-андозни хуш кўришларини эътироф этишди.
“Қошимни растушёвка қилганман, - деди Паризода. – Лабларимга ҳам махсус гель билан ишлов берилган. Бу иккала муолажани амалга оширганимга анча бўлди. Космотология соҳасида бу янгилик кашф қилинганида, қизиқиб ўзимда синаб кўрганман. Аммо бу ишимдан ҳозир афсусланаман. Чунки табиий гўзалликка ҳеч нарса етмайди”.

Раққоса Муҳаббат Қурбонова ва актриса Наргиза Абдуллаева эса пластик операцияни ҳам, косметологик жараёнларни ҳам маъқулламасликларини, табиий гўзалликни ҳар нарсадан афзал кўришларини айтишди.
“Пластик жарроҳлик, косметологик муолажалар ва бошқа ҳар қандай сунъийликка қаршиман. Тўғри, бундай имкониятлардан фойдаланган ҳамкасбларимиз “санъаткорлар халқ кўз ўнгида доим гўзал бўлиб юриши керак” деган фикрни олға суришади. Бироқ мухлислар ҳам табиийлик билан сунъийликнинг фарқини жуда яхши билишади”, - таъкидлади Наргиза Абдуллаева.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар