Туркия бош вазири ўринбосари Мехмет Симсекнинг маълум қилишича, Россия билан муносабатларнинг кескинлашуви Туркияга 9 млрд долларга тушиши мумкин.

Ҳозирги вазият мамлакат йиллик ишлаб чиқаришининг 0,4 фоизлик камайиши эҳтимолдан йироқ эмас, деб таъкидлаб ўтган у. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Симсек, шунингдек, меҳнатга тўланадиган ҳақни ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилиши ва бу борада зарур ислоҳотлар ўтказилишини айтиб ўтган.