Обид Асомов 5 йилдан бери нега саҳналарда кўриниш бермаётганини изоҳлади

Маданият 07 Декабрь 2015 40416

Ўзбекистонлик таниқли қизиқчи Обид Асомов Инстаграм ижтимоий тармоғида фаоллик кўрсатишда давом этмоқда. Кейинги постларидан бирида у мухлисларига мурожаат қилиб, умумий саволларга жавоб бериб ўтган.

"Ҳурматли мухлисларим! Шунча мақтовларни эшитиб, эриб кетмасам бўлди сартёғдай. Сизларнинг дуоларингиз билан шунчалик юрибман! Кўп марта қайтариладиган саволларга яна бир марта жавоб бермоқчиман. Саҳнага чиқиш, концерт бериш ва телевидениеда кўриниш менинг қўлимда эмас. Афсуски, Обид Асомов ҳаммага ҳам бирдай ёқмайди! Арабларда "ас сабр" деган ибора бор. Ўзбекчаси "сабр таги раҳмон". Вақти-соати келар. Мен беш йилдан бери тайёр турибман. Тошкентдаман, кўчиб ёки қочиб кетганим йўқ. Эшигимга сўраб келаётганлар бор. Ҳар куни халқ хизматидамиз, Аллоҳга шукр! Дунёда бўлаётган шунча тўполонлар олдида менинг саҳнага чиқиш-чиқмаслигим умуман муҳокама қилинадиган муаммо ҳам эмас. Юртимиз тинч бўлсин. Ёмонлардан асрасин. Эрталаб кўзимни очаман, дунёни кўраман, демак тирикман. Тўйларга айтишяпти, демак кимгадир керакман. Фарзандлар, набиралар соғ-омон мактабига, боғчасига бораяпти. Беадад шукрлар яратганга! Мен бахтли инсонман! Бу "кизил гаплар" эмас чин юракдан чиққан гаплар", деб ёзади Обид Асомов.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар