Мадриднинг «Реал» жамоаси Испания кубогидан четлаштирилган бўлсада, 1/16 финал босқичи доирасида «Кадис»га қарши жавоб ўйини учун чипталар сотишни тўхтатмади давом этмоқда. Бу ҳақда As хабар берган.

Бундан олдинроқ, жамоа раҳбарияти «Реал» Испания Кубогидан четлатилгани юзасидан Спорт арбитраж судига апелляция бериши айтилганди.

Испания футбол федерацияси аппеляция қўмитаси пайшанба куни мазкур масалани кўриб чиқади. Жума куни эса масала Испания спорт ишлари бўйича тартиб-интизом қўмитасида муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда мадридликлар дисквалификацияси мавжуд Денис Черишевни ўйинга туширишгани учун мусобақадан четлатилганди.

«Реал» мухлисларга мурожаат қилиб, агар «Кадис»га қарши ўйин ўтказилмаса, чипта пули қайтарилишини маълум қилган.