Россия Арктикада 6та ҳарбий база қуришни якунламоқда

Жаҳон 07 Декабрь 2015 5284

Арктикада Россиянинг 6та ҳарбий базасининг қурилиши ва моддий таъминоти деярли якунига етди. Бу ҳақда Бош штабдаги манбасига таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.

“Бош штабнинг директив ҳужжатларига мувофиқ, 1 декабрда Арктика оролларида ҳамда Россиянинг материкдаги қутборти ҳудудларида 6та ҳарбий базанинг жойлаштирилиши ва таъминоти бўйича ишлар деярли якунланган”, - маълум қилди агентлик манбаси.
Базалар Врангель, Котельний, Александра ери, Средний оролларида, Рогачёво қишлоғи ва Шмидт бурнида жойлаштирилган.

Ороллар ва бурунда инфраструктуранинг биринчи даражали объектлари қурилган ва қайта тикланган, булар орасида маъмурий ва тураржой комплекслари, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, аэродромлар, қисмлар ва бўлинмаларнинг ҳарбий позициялари бор.
Янги йил арафасида базаларга юзлаб ҳарбий хизматчилар жойлаштирилади.

Қурилиш ишлари 2016 йилда давом этади. Гуруҳлар қурол-яроғ ва техникага эга шахсий таркиб билан тўлдирилади.
2018 йилга қадар Арктикада мобил ҳарбий гуруҳларга эга бўлиш кўзда тутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар