Саакашвили Украина коррупция туфайли ҳар йили 5 млрд доллардан кўпроқ пул йўқотаётганини айтди

Жаҳон 07 Декабрь 2015 1447

Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Украина коррупция туфайли ҳар йили 5 млрд доллардан кўпроқ пул йўқотаётганини айтди.

Саакашвили бу ҳақда Одессада бўлиб ўтган антикоррупцион форум доирасида айтиб ўтди.

“Жорий ҳукумат даврида давлат корхоналаридан расман 120 млрд гривна ўғирланган. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бу схемалар бўйича иқтисодиётдан 5 млрд доллар оқиб кетган, ялпи ички маҳсулот 20 фоизга тушиб кетган. Бундан ташқари, ҳукумат ҳеч қандай яхшиланишни ваъда бермаяпти. Мен келтирган рақамларимга жавоб бераман. Ким бунинг барчасига жавоб беради? Билмадим. Нормал давлатларда буларга ҳукумат жавоб беради”, деб айтди Саакашвили.     

Аввалроқ Саакашвили украиналик тадбиркорлар Ринат Ахметов ва Игорь Коломойскийни мамлакатдаги энг йирик коррупционерлар деб атаганди. Саакашвили, шунингдек, “Народний фронт” депутатлари Николай Мартыненко ва Андрей Иванчук ҳамда олигарх Дмитрий Фирташни ҳам коррупционерлар қаторига қўшган. Саакашвилининг айтишича, уларга Украина бош вазири Арсений Яценюк кўмак кўрсатади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12049 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83442 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 0 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 157 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2136 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 942 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3256 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1453 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 876 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5954 Жамият
Кўпроқ янгиликлар