Сурия ўз армияси халқаро коалиция самолётлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида БМТ ХКни хабардор қилди

Жаҳон 07 Декабрь 2015 5129

Сурия ТИВ БМТ хавфсизлик кенгашига АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари томонидан суриялик ҳарбийлар жойлашган базаларга ракета зарбалари йўллангани ҳақида норозилик нотаси жўнатди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги ҳукуматдаги ўз манбасига асосланиб, хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, Дайр аз-Завр вилоятида содир бўлган бу ҳодиса вақтида коалициянинг 4та самолётидан 9та ракета йўлланган ва натижада 3 киши ҳалок бўлиб, 13 киши жароҳатланган.

Шунингдек, 3та зирхли машина йўқ қилиниб, қурол ва ўқ-дори омборлари вайрон бўлган.

"Сурия Араб республикаси коалиция томонидан содир этилган бу ҳужум БМТ Уставига зид эканини эслатади ва ташкилотда бу аянчли хатони муҳокама этишни сўрайди", дейилади Сурия ТИВ мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, бугун халқаро коалиция самолётлари янглишиб, Сурия армиясининг Дейр аз-Завр вилоятидаги бўлинмаларига зарба берганди.

Ундан олдинроқ, АҚШ Давлат котиби Жон Керри халқаро коалиция кучлари ИШИДга қарши амалиётлар кўламини кенгайтириши ҳақида маълум қилганди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар