Туркия Eurosam Франция-Италия консорциуми билан SAMP-T зенит-ракета тизимларини сотиб олиш борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда Туркиянинг Akşam газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, Туркия ҳарбий ҳаво кучлари ва мудофаа саноати департаменти вакиллари ўтган ҳафта консорциумнинг Франция ва Италиядаги корхоналарига ташриф буюрган. Яқин кунларда Eurosam намояндалари Анқарага жавоб ташрифи билан келиши, бу учрашувда Анқарага тегишли технологияларнинг етказилишининг муҳокама қилиниши кутилмоқда.

16 ноябрь куни Туркия T-Loramids тендери натижаларини бекор қилиб, Хитойнинг HQ-9 зенит тизимларини олишдан бош тортди. Бунинг сабаби сифатида ХХР Туркияга зенит тизимини ишлаб чиқариш технологияларини етарли миқдорда тақдим этишни истамагани кўрсатилди – тендер талабларига кўра, Туркияда тизимнинг маҳаллийлаштирилиши 50 фоиздан ошмаслиги лозим.

Бундан ташқари, НАТО Хитой тизимлари билан таъминланган Туркия аксилракета мудофааси билан мувофиқлаштириш ишлари мураккаблашиши мумкинлигини маълум қилган эди.