“Мазда” кетма-кет иккинчи марта Японияда йил автомобили деб топилди

Технология 08 Декабрь 2015 2215

“Япониянинг йил автомобили” (Japan Car of The Year, JCOTY) танлови ташкилотчилари журналистлар ва экспертлар ўртасида овоз бериш натижаларига якун ясаб, 2015 йилнинг энг яхши автомобиль моделини аниқлашди. Кетма-кет иккинчи йил 1-ўринга Mazda компанияси лойиқ деб топилди. Компаниянинг янги авлоддаги MX-5 родстери йил автомобили деб топилди.

Танловнинг финал босқичида ғлабага яна 9 та модель даъвогарлик қилди. Булар: Suzuki Alto, Subaru Outback/Legacy, Toyota Senta, Nissan X-Trail, Honda S660, BMW 2-Series Active Tourer, Jaguar XE, Fiat 500X и Tesla Model S P85D.

Дастлаб ушбу танловга 45 та модель: 24 та япон, 18 та европа ва 3 та америка модели қўйилганди.

Танлов ҳакамлар ҳайъати 60 кишидан ташкил топди. Ҳар бир машинага 1 баллдан 10 баллгача баҳо берилди. Натижада танлов ғолиби Mazda MX-5 442 балл йиғди, 2-ўринни эгаллаган “Хонда” S660 – 401 балл, 3-ўринни эгаллаган BMW 2-Series Active Tourer 177 балл тўплади. Юқори ўнталикдаги охирги ўринни Nissan X-Trail модели эгаллади.

Ўтган йили танловда 1-ўринга Mazda2 хэтчбеки лойиқ деб топилган эди. 2013 йилда эса Японияда йил автомобили номига Volkswagen Golf сазовор бўлганди. Бу ҳолат 34 йил ичида биринчи марта Японияда хорижда ишлаб чиқарилган автомобиль йил автомобили деб топилган биринчи ҳолат бўлганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар