“Толибон” ҳаракати раҳбарлиги лавозимини эгаллаш атрофидаги машмаша ва баҳслар натижасида камида 54 нафар жангари ўлдирилди, яна 30 киши яраланди. Бу ишлар Афғонистон ғарбида содир бўлди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, толиблар ўртасидаги баҳслар ОАВда ҳаракат раҳбари мулла Ахтар Муҳаммад Мансурнинг ўлдирилгани ҳақида ахборот тарқалганидан сўнг бошланган. Шундан сўнг гуруҳнинг кўзга кўринган етакчилари унинг ўрнини эгаллаш учун бир-бирига қарши курашишга киришиб кетган.

Шунга қарамай, ўтган шанба тарқатилган аудиохабарда ҳаракат раҳбарининг ўзининг ўлими ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди.

Унинг тарафдорлари эса бир-бирига қарши отишмаларни душанба куни Ҳиротда бошлашди, сўнг кураш қўшни Шиндодга кўчди. Бу отишмалар оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳам қурбон бўлган.