Пентагон Ливияда ИШИД етакчиларидан бири ҳисобланмиш Абу Набилнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters.

АҚШ қуролли кучлари вакили Жефф Дэвиснинг таъкидлашича, Набил Американинг F-15 самолёти берган авизарба оқибатида Дарна шаҳрида ҳалок бўлган. Авиазарба 13 ноябрда амалга оширилган.

Шу пайтгача, Абу Набилнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумот тасдиқланиб келмаётган эди.