АҚШ вице-президенти Жо Байден АҚШ конгресси Украинага хавфсизлик соҳаси учун яна 300 млн долларлик ёрдам тақдим қилиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “112 Украина” телеканали хабар бермоқда.    

“Биз ҳозир Украинага хавфсизлик соҳаси учун яна 300 млн доллар ёрдам бериш устида ишламоқдамиз. Конгресс бу ҳужжатнинг қабул қилиниши устида ишламоқда, бироқ у ҳали қабул қилинмади. Умид қиламанки, у қабул қилинади”, деб айтди Байден.  

Аввалроқ Байден Киевга ташрифи давомида Украина президенти билан бирга берган матбуот-анжуманида АҚШ Украинага 190 млн долларлик молиявий кўмак ажратишига ваъда берган эди.