Атировда жорий йилда 40 нафар мактаб ёшидаги қиз ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланди

Жамият 08 Декабрь 2015 18462

Қозоғистоннинг Атиров вилоятида жорий йилда 40 нафар мактаб ёшидаги қиз ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланди. Уларнинг ярми туманлардан вилоят марказига кўчиб келганлардир. Шу муносабат билан тиббиёт ходимлари қизларга 3-4-синфдан аёллар гигиенасини ўргатиш керак, деб таъкидламоқда.

Бунинг юзасидан Соғлом турмуш тарзи вилоят марказида ўтказилган давра суҳбатида тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик фаоллари масалани қизғин муҳокама қилишди.

“Оқ Жойиқ” нашрининг хабар беришича, 1-рақамли шаҳар поликлиникаси гинекологи Айқияш Шунаева 2011 йилда 15-16 ёшли қизлардан 6 нафари ҳомиладор бўлиб қолган бўлса, кейинчалик бу кўрсаткич кўтарила борганини, 2012 йилда 6, 2013 йилда 13, 2014 йилда эса 11 нафарни ташкил этганини тан олди. Эслатиб ўтамиз, бу фақат Шунаева ишлаётган муассасада қайд қилинган ҳолатлардир. Жорий йилда 1-сонли поликлиникада 6та вояга етмаган қиз ҳомиладор бўлиб қолгани рўйхатга олинган бўлса, 2-поликлиникада 5та, 7-поликлиникада 10та, 4-поликлиникада эса 18та шундай ҳолат қайд қилинган.

Бундан ташқари, “Жарқин болашақ” соғлиқ маркази раҳбари Алиа Сиралиеванинг маълумотларига қараганда, 14-15 ёшдаги қизлар орасидаги ҳомиладорлик ҳолатлари 2014 йилда 7 маротаба, 2015 йилда эса 4 маротаба кузатилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар