“Кливленд” жамоаси баскетболчиси Леброн Жеймс Nike компанияси билан умрбод шартнома имзолади, деб хабар бермоқда ESPN.

Манбанинг маълум қилишича, бу компания тарихидаги илк умрбодликка тузилган шартномадир.
Маълумот учун, баскетболчи Миллий баскетбол ассоциациясида тўрт карра MVP соҳиби ҳисобланади.