Британиялик оила Янги йил арчасини мушукдан ҳимоя қилиш учун уни шифтга ўрнатди

Жамият 08 Декабрь 2015 3776

Британияда истиқомат қилувчи бир оила Янги йил арчасини Тўфон лақабли мушукдан ҳимоя қилиш учун уни шифтга ўрнатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзмоқда.

25 ёшли Наташа Смит ва 37 ёшли Уэйн Руди мушук билан биринчи марта Янги йилни кутиши. Газетанинг таъкидлашича, арчани уй жониворидан қутқариш учун тортиши қонунига мос келмайдиган ташаббусни амалга оширишга тўғри келган. Тескари қилинган арчани ўрнатишга улар бир кун сарфлашди. Шифтга, арча остига улар икки боласига аталган совғаларни жойлаштиришди, ерга эса гўёки дарахтни ушлаб турган Супермен ҳайкалчаси ўрнатилди.

“Мушуклар қандай тартибсизлик уюштириши мумкинлигини ҳамма билади”, - тушунтирди Смит хоним.

Кўпроқ янгиликлар