Британия ёки АҚШ қуруқликдаги қўшинларининг Сурияда жойлаштирилиши ИШИД жангариларига қарши кураш муаммосини ҳал қилмайди, деб Буюк Британия молия вазири Жорж Осборнга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бундан ташқари, Осборн АҚШнинг Халқаро валюта жамғармасидаги ислоҳот бўйича муносабатини танқид қилди.

Аввалроқ БРИКС давлатлари 2010 йилдаги ХВЖ ислоҳотини ратификация қилмаётган АҚШдан норози бўлаётганлари маълум қилинганди.

Россия молия вазири Антон Силуановнинг фикрича, БРИКС давлатлари АҚШнинг Федерал захира тизими томонидан кредит-пул сиёсатининг қаттиққўллаштирилишига тайёр туришлари лозим.