Таэквондонинг WTF йўналишида 80+ кг оғирлик тоифаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Бойқўзиев Мексикадаги Гран-прида бронза медалини қўлга киритди. Бироқ Рио-де-Жанейро Олимпиадасига йўлланмани Ўзбекистоннинг бошқа бир вакили Дмитрий Шокин қўлга киритди.

Дмитрий Шокин ва Жасур Бойқўзиев рейтингда дастлабки 2 ўринни қўлга киритди. Бироқ қоидага кўра бир давлат номидан маълум бир оғирлик тоифасида икки спортчи иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Челябинскда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 23 ёшли Дмитрий Шокин олтин медални қўлга киритиб, 87 кг.дан юқори оғирлик тоифасида таэквондонинг WTF йўналишида ушбу унвонни қўлга киритган илк ўзбек спортчиси бўлган эди.