Туркия Сурияда парвозлардан холи ҳудуд яратилишини талаб қилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарадаги нутқи пайтида маълум қилди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Туркиянинг Сурияда парвозлардан холи ҳудуд яратиш ташаббуси Россия ҳарбий кампанияни бошлагандан кейин кўриб чиқилишни талаб қилишини айтганди. Могерини бу ҳақда октябрь ўрталарида айтганди.