Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўғли Билол ИШИД террорчи гуруҳи билан нефть олди-бердиси борасида ҳеч қандай ишлар қилмаганини таъкидламоқда. Бу ҳақда у Corriere della Sera газетасига берган интервьюсида баёнот берди.

“Мен денгиз орқали юк ташиш билан шуғулланаман, - деди у. – Бундан ташқари, ИШИД динимни булғаётган душманимдир”.

Билол ўз компанияси билан Истанбул офис бинолари, шунингдек, дарё баржалари қуриш билан шуғулланаётганини эслатиб ўтди.

Билол оиласи билан Болоньяда яшаб келади. У Johns Hopkins University университетида халқаро муносабатлар бўйича диссертация ёқлашга тайёргарлик кўрмоқда.