Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий 7 декабрда “Туркия орқали Ироқ нефтининг ноқонуний олиб чиқилишини тўхтатишни талаб қилмоқда”. Sky News Arabia телестанциясининг маълум қилишича, ал-Ободий “ИШИД қўлига тушган Ироқ нефтининг катта қисми Туркия орқали олиб чиқиб кетилаётгани” айтди.  

Ал-Ободий Германия ташқи ишлар вазири билан учрашувидан кейин Анқарага қўяётган шартини такрорлади ва “турк ҳарбийларининг Мосул атрофидан зудлик билан олиб чиқиб кетилишини талаб қилди”. Акс ҳолда Бағдод Туркия устидан БМТ Хавфсизлик кенгашига Ироқнинг даҳлсизлиги бузилиши юзасидан шикоят қилади.