Жеенбеков: Қирғизистоннинг бугунги қарзи ЯИМнинг 70 фоизини ташкил қилади

Иқтисодиёт 08 Декабрь 2015 3589

Қирғизистонлик мухолиф сиёсатчи, парламентнинг собиқ депутати, “Ор-номус” партияси етакчиларидан бири Равшан Жеенбековнинг баёнотига кўра, Қирғизистоннинг реал ташқи қарзлари ЯИМнинг 70 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда у EADaily нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ҳа, ташқи қарзларимиз Маастрихт талабларидан ўтиб кетди – ЯИМнинг 60 фоизи. Қирғизистон ҳукумати 58-59 фоиз ҳақида гапирмоқда, расмий маълумотга кўра, бу 3 млрд 600 млн доллар. Ёлғон. Бугун Қирғизистоннинг ташқи қарзи ЯИМнинг 70 фоизини ташкил қилмоқда. Мамлакат учун бу инвестицияларнинг қисқариши демакдир. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси сингари халқаро институтилар биз билан бошқача оҳангда гаплаша бошлайди”, - маълум қилди сиёсатчи.

Унинг маълум қилишича, охирги йилларда Қирғизистон 2-2.2 фоиз йиллик тўлов эвазига катта миқдорда қарзлар олган ва қарзлар талаблари бўйича ўзини банкрот деб эълон қила олмайди, негаки қарзлар парламентлар томонидан ратификацияланган икки томонлама шартномалар билан назорат қилинади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9709 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22589 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45430 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46864 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 436 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1056 Спорт
Кўпроқ янгиликлар