“Атлетико” жамоасининг бош мураббийи Диего Симеоне ноябрь ойидаги энг яхши мураббий этиб топилди.

Испания чемпионатининг 14-туридан сўнг “Атлетико” турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. У пешқадам “Барселона”дан 2 очко қуйида.

Шу билан бирга Испания чемпионатининг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси номи ҳам эълон қилинди. Унга кўра, “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Ўтган ойда у уч учрашувда бешта тўп киритишга муваффақ бўлган. Улар орасида “Сантьяго Бернабеу”да “Реал” дарвозасига киритилган тўп ҳам бор.