Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Эрон томонидан ядро дастури бўйича қўшма умумқамровчи режанинг бажарилиши бўйича чораклик ҳисоботлар тайёрлайди, деб Россиянинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Владимир Воронковнинг Венадаги баёнотига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Воронковнинг тушунтиришча, бу тартибот 7 декабрда келишилган резолюция лойиҳасида мустаҳкамланган ва 15 декабрда МАГАТЭ бошқарувчилари кенгашига тасдиқлаш учун тақдим қилинади.

Аввалроқ “олтилик”нинг барча давлатлари Эроннинг “ядровий ишини” ёпиши керак бўлган МАГАТЭ бошқарувчилари кенгашининг резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватлашга тайёрликлари маълум қилинганди.