Mazda компанияси Subaru Outback рақобатчисини ишлаб чиқармоқчи

Технология 08 Декабрь 2015 1321

Mazda компанияси ўз концепцияси бўйича барча йўллар учун мўлжалланган универсал Subaru Outback’га яқин бўлувчи модель ишлаб чиқаришни режалаштирилмоқда. Янги модель сентябрда Франкфурт автосалонида намойиш қилинган Koeru концептуал кроссовери стилида яратилади. Бу ҳақда япон маркасининг раҳбари Масамичи Когаига иқтибос келтирган ҳолда Automotive News нашри маълум қилди.

“Бу мутлоқ янги автомобиль – универсалга яқин спорт кроссовери бўлади. Унда CX-9, CX-5 ва CX-3 моделларидан кўра пастроқ йўл билан оралиқ бўлади, бу ҳайдашдан қўшимча завқланишни таъминлайди”, деб айтди Когаи.

Когаининг айтишича, беш эшикли модель CX-5 йўлтанламасининг “спорт муқобили” сифатида талқин қилинади.

Автомобилнинг двигателлари ҳақида маълумот ҳозирча йўқ. Мисол учун, Россияда Mazda CX-5 модели 2,0 ва 2,5 литрли 150 ва 192 от кучига эга бензинли моторлар ҳамда 2,2 литрли 175 от кучига эга дизель двигатель билан таклиф қилинади.

Когаи янги модель айнан қачон пайдо бўлишини айтишдан бош тортди. Сентябрь охирида интернетда Mazda Koeru’нинг синов прототипи суратлари пайдо бўлганди. Koeru’нинг узунлиги 4600 мм ни, эни 1900 мм ни, баландлиги 1500 мм ни, ғилдирак базаси ўлчами эса 2700 мм ни ташкил қилган.

Кўпроқ янгиликлар