Москвада ИШИД иштирокчисига биринчи ҳукм ўқилди

Жамият 08 Декабрь 2015 10100

Москва суди биринчи марта ИШИД аъзоси устидан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “Росбалт” агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, Москвадаги автосервислардан бирининг эгаси Турал Рагимов жангари гуруҳнинг “Турк уйи” бўлинмаси таркибида туриб ҳарбий тўқнашувларда иштирок этган.

Тахмин қилинишича, Рагимов Москвага қайтиб келиб, бу ерда янги жангарилар ёллаш ва террорчилар таъминоти билан шуғулланиб келган. Эркак айбини тан олиб, тергов билан ҳамкорлик қилгани боис иш Лефортово суди алоҳида тартибда кўриб чиқилган.
Жиноятчи 4 йил колонияга ҳукм қилинди.

Кўпроқ янгиликлар