Москвадаги автобус бекатида портлаш юз бериб, 3 киши жароҳатланди

Жаҳон 08 Декабрь 2015 7703

Москва шаҳридаги жамоат транспорти бекатида қўлбола портловчи қурилма ҳаракатга келтирилди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасига асосланган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг айтишича, бу ҳодиса Покровка кўчасидаги 19 уй қаршисидаги бекатда рўй берган.

"Жамоат транспорти бекатларидан бирида қўлбола усулда тайёрланган портловчи қурилма портлаши туфайли 3 киши жароҳатланган", дейилади хабарда.

Айни вақтда воқеа жойига қутқарув ва махсус хизматлар гуруҳлари етиб борган.

Кўпроқ янгиликлар