Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси Чемпионлар Лигасининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритган ёки мавсум якунларига кўра бирор соврин ютган тақдирда бош мураббий Луи ван Гал билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.

Клуб вакиллари нидерландиялик мутахассис билан музокаралар олиб бормоқда. Охирги маълумотларга кўра, унга қуйидаги уч шартдан бирини бажариш талаби қўйилган: агар жамоа 21-марта АПЛда чемпион бўлса, бирор-бир бошқа совринни қўлга киритса ёки ЧЛ ярим финалига чиқса.

Ана шундагина амалдаги шартнома узайтирилади. Акс ҳолда ван Гал 2017 йил ёзида, шартномаси тугаши билан клубни тарк этиши лозим бўлади.
Ван Гал МЮ билан 2014 йил майида шартнома имзолаган эди.