ИШИД террорчи гуруҳи Ироқ ва Суриянинг каттагина қисмини эгаллаб олган бўлиб, бу ҳудудларда пропаганда машинаси ва зарурий инфраструктурага эга марказлашган халифалик яратмоқда. Бу ҳақда The Times нашри таҳририятга келиб тушган 24 бетли ҳужжатда келтирилган маълумотлар асосида ёзмоқда.

Террорчиларнинг мақсадлари қай даражада кенг миқёсли эканлигини, хусусан, фахрийлар, амалдаги жангарилар ҳамда болалар ва ўсмирлар учун алоҳида тайёргарлик базаларининг яратилиши борасидаги режалар кўрсатмоқда.

Террорчиларнинг асосий мақсадларидан бири нефть конлари устидан қатъий назорат ўрнатиш, шунингдек, олтин, антиквар буюмлар ва қурол-яроғ соҳаларини бошқаришдир. Бу соҳалар гуруҳнинг асосий даромад манбалари ҳам ҳисобланади.