Нефть нархлари ОПЕКнинг 2016 йилга нефть қазиб олиш даражасини белгилаш бўйича бир қарорга келолмаётгани ортида пасайишда давом этмоқда.

Хусусан, Лондондаги ICE Futures биржасида январь ойида етказиб бериладиган Brent нефти нархи 3,06 фоизга, яъни 41,84 долларга пасайди.

Нью-Йорк товар биржасидаги WTI туридаги енгил нефть нархи 3,23 фоизга, яъни 38,71 долларга пасайди.

Нефть нархи Brent туридаги нефть 41,48 долларга пасайиб кетган 2009 йил мартидаги минимум қийматларгача тушиб кетди.