Ўзбекистонда ўтган ҳафтада 190 та ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон 08 Декабрь 2015 1568

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистонда 190 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 663 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 839 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида яшовчи фуқаро А.Темировнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Қувасой туманида яшовчи фуқаро М.Алиевнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 40 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг ўғли М.Олимов куйиш тан жарохатини олиб шифохонага ётқизилган. 

Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи фуқаро А.Юлдашевнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонанинг 20 кв. метр майдонда том қисми ва ғамлаб қўйилган хашаги ҳамда қўшнисининг молхонасини 30 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Кўпроқ янгиликлар