Украина президенти Пётр Порошенко Украинанинг Суриядаги аксилтеррорчилик коалициясини қўллаб-қувватлаш ниятида эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда “112 Украина” нашри.

“Мен жаноб Байденга Украинанинг Суриядаги коалиция кучларини максимал қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқладим. Украина аксилтеррорчилик коалицияси билан доимо ёнма-ён боради ва Украина учун террорчилик хавфи бизга жуда яхши таниш. Биз мамлакат ичида террорчиликка қарши кураш нималигини биламиз”, деб айтди Порошенко.

Порошенко Киев АҚШ бошчилигидаги коалицияни айнан қандай қилиб қўллаб-қувватлашини аниқлаштирмади.