Қирғизистон ҳукумати 2016 йил учун бюджет лойиҳасини маъқуллади

Жаҳон 08 Декабрь 2015 1522

Қирғизистон ҳукумати вазирлар маҳкамаси тузилмасидаги ўзгаришларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган 2016 йил учун бюджет лойиҳасини маъқуллади. Ушбу қарор 8 декабрдаги йиғилишда қабул қилинди.

Қирғизистон молия вазири Одилбек Қосималиевнинг айтишича, кейинги йил учун бюджет структурасида жиддий ўзгаришлар бўлмади. Бироқ ғазнанинг даромад қисми 4,6 млрд қирғиз сўмига ошади. Бюджетнинг дефицити 5,5 фоиздан 4,5 фоизга қисқартирилади. Бюджетнинг харажатлар қисми халқаро ташкилотларга аъзолик бадалининг тўланиши зарурати, Давлат ипотека компаниясининг моддий капиталини яратиш ва республикада эпизоотик (ҳайвонларда юқумли касалликларнинг тарқалиши) ҳолатни яхшилаш тадбирларини молиялаштириш ҳисобига ошди.

“Бюджет лойиҳаси августда қабул қилинганди. Уни ҳаттоки Жогорку Кенеш кўриб чиқишига киритганмиз. Бироқ кейин янги парламент келиб, коалиция туздик ва ҳукуматнинг янги структурасини қабул қилдик. Шу ўзгаришлар туфайли биз бюджет лойиҳасини қайта ҳисоблаб чиқиш учун ортга қайтиб олдик. Биз харажат қисмига оқилона ёндашдик. Баъзи тадбирларга ҳозирча пуллар кўзда тутилмаган, бироқ вазирлик ва бошқармалар ташвишланмасалар бўлади. Агар биз йирик лойиҳаларимизни амалга оширсак, унда қўшимча маблағлар ажратамиз. Маъқулланган бюджет лойиҳасини яқин вақтда парламентга юборамиз. Биз депутатлардан бюджетни 2015 йил охиригача қабул қилишларини сўраймиз”, деб айтди Қирғизистон бош вазири Темир Сариев.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар