Rolls-Royce компанияси Анқарага Туркияда яратиладиган биринчи қирувчи самолётни ўзининг EJ200 двигатели билан жиҳозлашни таклиф қилди, деб хабар бермоқда DefenseNews нашри.

TFX ишчи номи билан яратилаётган бу самолётларнинг илк синовлари 2023 йилда ўтказилиши тахмин қилинмоқда.    

EJ200 двигатели Rolls-Royce, MTU, Avio ва ITP компанияларининг биргаликдаги ишланмаси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ўлчами кичикроқ ва соддароқ двигатель ишлаб чиқаришмоқчи, бу двигатель қолган шундай турдаги двигателларга нисбатан камроқ ёнилғи сарфлайди.