Россияда энг оммабоп бўлган автомобиль моделлари рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, Россия автомобиль бозорида кетма-кет беш ойдирки Hyundai Solaris 11 минг 462 дона сотилиб пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда Lada Granta (9000 та машина), учинчи ўриндса эса Kia Rio (8253 та автомобиль) билан бормоқда.

Ушбу даврларга нисбатан тузиб чиқилган рўйхатда оммавий 25 автомобиль модели киритилган бўлиб, айримларининг сотуви 2014 йилнинг ноябрь ойи қиёсига кўра қуйилаб кетган, айримлариники эса юқорилаган. Масалан, Lada Granta (-1,520), Kia Rio (-2,581), Renault Duster (-2,697), Lada Largus (-3,189) сингари моделлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли равишда қуйилаган бўлса, Volkswagen Polo (+634), Lada Vesta (+1,748), Toyota Land Cruiser (+5) моделлар сотуви кўтарилган.

Россиядаги энг кўп сотилган автомобиллар ичида фақатгина Lifan компаниясининг динамикаси ошганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин. Жорий йилнинг ноябрь ойида ушбу Хитой маркаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч офизга кўп —1901 дона машина сотган. Сотилиши бўйича энг катта йўқотишни Mitsubishi (2002 машина, -74 фоиз) ва Chevrolet (3072 машина, -71 фоиз) компаниялари бошдан кечирган. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, GM Uzbekistan автомобилларининг 2015 йилдан бери Россия бозоридаги сотуви кўрсаткичи 47 фоизга тушиб кетган.

Маълумот учун, Россияда 2015 йилнинг ноябрь ойида 131 минг 572 дона автомобиль сотилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,7 фоизга камдир.