Швейцария газетаси ИШИД Туркия орқали пахта сотаётганини маълум қилди

Жаҳон 08 Декабрь 2015 9079

ИШИД террорчилик гуруҳи пахта сотишдан ҳам даромад олмоқда, деб хабар бермоқда Швейцариянинг Tribune de Geneve газетаси. Нашрнинг таъкидлашича, пахта Туркия орқали транзит қилинмоқда.

Газета журналистлари маълумотларига кўра, Сурияда фуқаролик уруши бошлангунча пахта мамлакат экспортида катта ўрин тутган, ҳозирда эса аксарият пахта майдонлари устидан назоратни ИШИД ўз қўлига олган. “Хомашё Туркия орқали ўтади, Туркия уни пахтани оқартиришдан даромад олувчи воситачилардан олади”, дейилмоқда газетада. Кейин пахта хорижий брендларнинг кийим-кечакларини тикишда ишлатилади.

“ИШИД ҳар куни нефть экспорти, мол-мулкни талон-тарож қилиш, товон пули олиш мақсадида одамларни ўғирлашдан оладиган 2 млн доллардан ташқари пахта экспортидан ҳам қўшимча даромад олади”, деб айтмоқда мақола муаллифи.   

Аввалроқ 7 декабрда ИШИДнинг ҳар ойдаги даромади 80 млн долларга етиши маълум қилинганди. Шундай фикрга АҚШнинг IHS тадқиқот маркази таҳлилчилари келдилар.

Марказ маълумотларига кўра, ИШИД даромадининг 50 фоизини гуруҳ томонидан назорат қилинувчи ҳудудлардаги тижорат фаолиятидан олинадиган солиқ ҳамда ерлар ва мол-мулкнинг мусодара қилиниши келтиради. Террорчилик гуруҳи 43 фоиз даромадини нефть сотишдан олади. Қолган даромад эса гиёҳванд модда сотиш, тарихий асори-атиқалар билан ноқонуний савдо, электр энергия етказиб беришдан олинади. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар