Сўровнома иштирокчилари Библиядан олинган иқтибосларни Қуръонга алоқадор деб ўйлаб, уни танқид қилишди

Жамият 08 Декабрь 2015 10213

6 декабрь куни икки голландиялик фаол томонидан YouTube сервисига жойлаштирилган видеоролик қизиқ социологик экспериментни акс эттирди. Шу боис қисқа вақт ичида у кўп маротаба томоша қилиниб, ижтимоий тармоқларда муайян муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ролик муаллифлари Библия китобини олиб, унга Қуръоннинг муқовасини кийдиришди. Шундан сўнг у кўчада учраган тасодифий одамларга яқинлашиб, Қуръондан иқтибос келтирилишини айтишди ҳамда бу иқтибослар юзасидан респондентларнинг фикрларини сўрашди. Иштирокчилар қуйидаги иқтибослар билан таништирилди: “Аёл сукутни ўргансин, бўйсунишни ўргансин, ўргатишни эса аёлга рухсат этмайман, эри устидан ҳукм қилмасин, сукутда бўлсин” (Тимофейга иккинчи фурсоний, 2:11); “Кимда ким эркак билан аёл билан ётгандай ётса, уларнинг иккаласи ҳам жирканч ишга қўл уришди: улар ўлимга маҳкумдир” (Левит, 20:13).

Сўровномада иштирок этаётганлар бундай сўзлардан ғазабланиб, исломнинг ғайриинсонийлигини, агрессивлигини эътироф этишди. Мана шу сўзлардан сўнг муаллифлар китобнинг муқовасини ечиб, иқтибос аслида Библиядан келтирилганини кўрсатишди. Қуръон ҳақида фикр билдирган иштирокчилар ноқулай вазиятга тушиб қолишди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар