Татаристон муфтийси: ИШИДнинг чиқиши пайғамбаримиз тарафидан башорат қилинган

Жаҳон 08 Декабрь 2015 45609

Татаристон муфтийси Комил Самиғуллиннинг айтишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ИШИД террорчи ташкилотининг чиқишини башорат қилган экан.

"Қуръони каримда: "Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади", деган. Бугун ушбу оят жуда долзарбдир. Сохта исломий давлат, моҳиятига кўра, иблис давлати бўлиб, аёллар ва болаларни қатл қилмоқда", - деди муфтий. Сўнг у Нуъайм Ибн Ҳаммоднинг “Китоб ал-фитон” асаридан бир ривоятни келтирди. Унинг таъкидлашича, Али ибн Абу Толиб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаломнинг қуйидаги сўзларини ривоят қилган экан:

“Қачон қора байроқларни кўрсангиз, ерни лозим тутинг. Қўлларингизни қимирлатманг, оёқларингизни ҳам. Сўнгра бир қавм зоҳир бўлур. Улар заифдирлар, эътиборга сазовор эмаслар. Уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди. Улар давлат соҳибларидир. Аҳдга вафо қилмаслар, мийсоққа ҳам вафо қилмаслар. Ҳаққа чақирурлар, лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар. Исмлари кунядир. Нисбатлари қишлоқларгадир. Сочлари аёлларнинг сочига ўхшаб осилиб туради. Улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар, сўнгра Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақни кимга хоҳласа, ўшанга беради”.

Комил Самиғуллиннинг таъкидлашича, мазкур ҳадисда гап ИШИД террористик ҳаракати ҳақида бормоқда. "Барча соғлом фикрли одамлар ИШИДнинг исломга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билади", - деб хулоса қилди муфтий.

Kun.uz эслатиб ўтади, Самиғуллин 2015 йил февраль ойида Ислом академияси томонидан дунёнинг турли тарафларидан 126 катта олимларнинг имзоси билан эълон қилинган очиқ хатдан иқтибос келтирган (унда мазкур ривоят ҳазрат Алидан деб берилган). Ушбу рисола "Очиқ хат" номи билан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ тарафидан ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган.
Ривоят шарҳида олимлар қуйидагиларни айтганлар:

“Бундан бир минг икки юз йил олдин “Фитналар” китобида келтирилган, саййидимиз Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг имом Бухорийнинг шайхи Нуъайм Ибн Ҳаммод ривоят қилган ушбу сўзлари ҳозирда ўзларини “Ислом давлати” деб атаётганларга татбиқ бўладими, йўқми?

Ушбу асардан қуйидагиларни фаҳмласа бўладими?

- Унда “Қачон қора байроқларни кўрсангиз”, дейиляпти. Қўштирноқ ичидаги "Ислом давлати"нинг байроқлари қорадир.

- “Ерни лозим тутинг”, яъни “эй мусулмонлар, маконингизда туринг. Уларга ҳижрат қилманг”, дейиляпти.

- Яна унда “Қўлларингизни қимирлатманг, оёқларингизни ҳам», дейиляпти. Яъни уларга мол билан, асбоб-ускуна билан ёрдам берманг.

- “Сўнгра бир қавм зоҳир бўлур. Улар заифдирлар, эътиборга сазовор эмаслар”, дейиляпти. Бу ердаги “заифлик” дин маърифатида заиф, ахлоқда заиф, ахлоққа амал қилишда заиф, деган маъноларни ўз ичига олади.

- “Уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди”, яъни улар асирларни қатл қиладилар, одамларни азоблайдилар, қасоватлари шиддатлидир.

- “Улар давлат соҳибларидир”. Тақрибан, юз йилдан олдин бирорта одам “Ислом давлати” деган гапни айтмаган. Фақат булар Сурия ва Ироқда “Ислом давлати” деб ном чиқаришди.

- Яна ҳазрати Али “Аҳдга вафо қилмаслар, мийсоққа ҳам вафо қилмаслар”, деганлар. Ушбу “Ислом давлати” аҳдга вафо қилмайди, мийсоққа ҳам вафо қилмайди. Мисол учун, “Шуайтот” мийсоқигага вафо қилишмади. Элчи қилиб юборилганларга ва матбуот ходимларига берилган аҳдни бузишди.

- “Ҳаққа чақирурлар”. Бу “Ислом давлати” ҳам исломга чақиряпти.
- “Лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар”. Аҳли ҳақ бўлиш учун раҳмли бўлиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Раҳм қилинглар, раҳм қилинасизлар”, деганлар.

- “Исмлари кунядир”. Ҳозир ўша давлатнинг бошлиқлари, кўзга кўринган одамлари Абу Муҳаммад, Абу Мусанна, Абу Муслим ва бошқа исмлар билан аталмоқда.

- “Нисбатлари қишлоқларгадир”. Бағдодий, Зарқовий, Тунисий, Яманий, Канадий…

- “Сочлари аёлларнинг сочига ўхшаб осилиб туради”. “Ислом давлати”жангчиларининг ҳаммасининг сочлари ана шундай, осилган.

- “Улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар”. “Ислом давлати” ўзларининг бошланмаси бўлмиш “ал-Қоида”га ихтилоф қилди, сўнгра “Жабҳат ан-Нусра”га ҳам ихтилоф қилди. Ораларида қатл бўлди. Икки томондан ўн минглаб одамларни бир ерда ўлдирдилар.

- “Сўнгра Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақни кимга хоҳласа, ўшанга беради”. Исломни тўғри баён қилиш ушбу баёнга ўхшаш баён билан бўлади”. ("Очиқ хат" китобидан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)

Россия мусулмонларининг жамоати ИШИДга қарши, уни террорчи ташкилот, унинг жангарилари эса ислом душманлари экани баён қилинган фатво чиқарди. Ҳамда улар ИШИДни “Исломий давлат” деб атамасликка, бунинг ўрнига "Иблис давлати" деб аташга чақирганлар.

Бундан ташқари жуда кўп уламолар ИШИДни тан олмасликка ва "мусулмонлар Абу Бакр Бағдодийга байъат қилиши шарт эмас"лигини алоҳида таъкидлашган. Хусусан, таниқли ислом уламоси Умар Худдуший ИШИД пешвосини муртад деб эълон қилди. Ислом оламидаги муҳтарам Хани Сибаий Твиттерда ИШИД жангариларига: "Аллоҳ мўминлар билан бирга", деб ёзган.

Саудия Арабистонининг олий муфтийси шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад Ол аш-Шайх расмий равишда "экстремизм, зўравонлик ва террор ғояларининг исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ, бундан ташқари, булар исломга биринчи рақамли душман, уларнинг биринчи қурбонлари мусулмонлардир", деди.

Шайх Суҳаймийнинг айтишича, "ҳақиқатда бу гуруҳ (ИШИД) такфирчилардан бўлган хаворижларнинг гуруҳидир. Булар аҳдларга вафо қилмайди, ваъдаларига содиқ эмас. Улар ҳақдан мутлақ узоқдирлар. Улар аниқ бир мақсади бўлмай, жоҳилият, миллатчилик байроғи остида жанг қиладилар. Пайғамбаримиз уларни (хаворижларни) жаҳаннам кўппаклари, деб айтган” деди.

"Пайғамбаримиз масжидларида ўзини халифа деб эълон қилган каззоб (Абу Бакр Бағдодий) ва унга байъат бериб, унга эргашувчиларга раддия берганман. Мен бу раддияни барча жойда айтаман ва бу Аллоҳ таоло наздида яхши амал бўлади" деган маънодаги гапларни айтган.

Халқаро матбуот аҳолисининг аксари мусулон бўлган мамлакатларда ўтказилган сўровномаларни чоп қилишди. Масалан, Pew кўпчилик халқи мусулмон бўлган мамлакатларда ўтказган сўровномасида ИШИДга бўлган муносабат ўта салбий бўлган. Бундан ташқари, ИШИДга 99 фоиз ливанликлар ва 94 фоиз иорданияликлар қарши бўлган. Саудия Арабистонида эса сўралганларнинг 4 фоизигина ИШИДни қўллаб-қувватлар экан (Вашингтоннинг Яқин Шарқ сиёсати интитути тарафидан ўтказилган тадқиқот). Ўз навбатида, Survation Буюк Британия мусулмонлари орасида сўровнома ўтказиб, 71 фоиз мусулмонларнинг ИШИДга бўлган салбий муносабатларини аниқлашган.

Баъзи маълумотлар асосида
Абу Муслим тайёрлади

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56332 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32588 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40637 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4894 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16763 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 101026 Ўзбекистон
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 722 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7392 Жамият
Кўпроқ янгиликлар