Тожикистон бир суткада 6та ер силкиниши кузатилди

Жаҳон 08 Декабрь 2015 8725

Кеча, 7 декабрь куни, Тожикистон ҳудудида бир қанча катта-кичик ер ости силкинишлари кузатилган эди. 8 декабрь куни, Тошкент вақти билан соат 3:01да сейсмологлар мамлакат ҳудудида навбатдаги силкинишни қайд қилишди. Унинг магнитудаси 4.5 баллни ташкил этди. Эпицентр Мурғобдан 102 км ва Хоруғдан 186 км узоқда жойлашган. Силкиниш чуқурлиги – 40 км.

Шу тариқа, бир сутка давомида Тожикистонда жами 6та зилзила содир бўлди. 7 декабрь соат 22:51 ва 23:54да 4.7 ва 4.5 балли зилзилалар рўй берган бўлса, ундан олдинроқ, соат 12:50, 13:24 ва 13:55да 7.2, 4.8 ва 4.8 балли силкинишлар кузатилди. Биринчи ер қимирлаши энг кучлиси бўлди (7.2 балл).

Бу табиий офатларнинг барчаси Помирда, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида, Сарез кўлига анча яқин ҳудудда содир бўлди.

Кўпроқ янгиликлар