Туркия, агар лозим бўлса, Россия санкцияларига жавоб беради

Жаҳон 08 Декабрь 2015 7908

Туркия Россия санкцияларига жавоб бериш режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Аҳмат Довудўғли парламентдаги чиқиши чоғида маълум қилди.

“Биз Россия томонидан жорий этилган эмбаргони зиддиятли деб ҳисоблаймиз, ахир унинг ўзига нисбатан худди шундай чоралар амалда. Биз Россия билан барча мавзуларни муҳокама қилишга тайёрмиз, аммо улар буйруқ бера бошлашига чидаб ўтирмаймиз. Биз зарар келишини кутиб ўтирадиган давлат эмасмиз”, - деди у.

“Туркия муқобил режаларни ишлаб чиқмоқда, - қўшимча қилди Довудўғли. – Ҳамма нарсанинг ечими бор. Биз ҳар қандай вазифага тайёрмиз”.

Кўпроқ янгиликлар