Twitter ижтимоий тармоғи якунланаётган йил воқеаларини эслади. Бугун тармоқда ўтган йилнинг асосий трендлари қайта ёзилди.

Бу йил Twitter`да Эмодзилар йили бўлди, ўтган йили Селфилар йили бўлгани каби. 2015 йилда твиттерчилар орасида энг машҳур эмодзи хурсандчиликдан кўзидан ёш сочилаётган эмодзига айланди.

Шунингдек, февраль ойида фойдаланувчилар томонидан кўйлак ҳақидаги "оқ-тилларангми ёки қора-кулрангми?" мунозараси йил трендларидан бири сифатида қайд этилган. Бу мунозара доирасида 26 ва 27 февраль кунларининг ўзида 4,4 млн дона твит ёзилган. Шунингдек, Charlie Hebdo теракти қурбонлари учун билдирилган ҳамдардликлар, қочқинларни ва Аҳмадни қўллаб-қувватлаш ҳам узоқ вақт трендни эгаллаб турган.

Йилнинг энг машҳур твити эса One Direction Гарри Стайлзнинг твити бўлди. Бу твит 712 минг марта ретвит қилинган.

2015 йилда Twitter ижтимоий тармоғида аккаунт очиб аъзо бўлган машҳурлар қаторида Барак Обама, Эдвард Сноуден, Гай Ричи, Люк Бессон, Антонио Бандерос, Гильермо Дель Торо ва Жеб Безос (Amazon раҳбари) саналди.

Twitter`да энг қисқа вақт ичида кўп сонли фолловерлар йиға олган шахс эса Кейтлин Женнер (Ким Кардашьяннинг отаси, жинсини ўзгартиришдан олдин Брюс Женнер) бўлди. У бу натижага ( 1 миллион фолловер) 4 соату 3 дақиқа ичида эришди.