Халқаро валюта жамғармаси Қирғизистонга Бишкек билан уч йиллик ҳамкорлик дастурига мувофиқ 13,2 млн доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати маълум қилган.

Қирғизистонга ажратилинган умумий молиявий миқдор дастурга мувофиқ 26,4 млн доллар миқдоригача ошиб бориши мумкин.

Жамғарма директорлари кенгашининг қарорига изоҳ берар экан, ХВЖ бошқарувчи директори ўринбосари Минь Чжу шундай деб ўтди: Мамлакатдаги иқтисодиёт илгарига қараганда ички ва ташқи таъсирларга учраётган бўлсада, Қирғизистон ҳукумати ушбу дастурни мақсадли амалга ошира олади.