Нанькай университетида фаолият юритаётган бир гуруҳ хитойлик олимлар Great Wall компанияси билан ҳамкорликда мия импульслари ёрдамида бошқариладиган автомобиль яратишди. Бу ҳақда TechInsider нашри ёзмоқда.

Портал маълумотларига қараганда, ҳайдовчи бош мия импульслари ёрдамида машинани орқа-олдинга юргизиши, тўхтатиши, эшикларни қулфлаши ва очиши мумкни бўлади.

Бошқарув инсон бош мияси импульсларини ўқиб, уни транспорт воситасига узатувчи ускуна ёрдамида амалга оширилади. Лойиҳа муаллифларидан бири Чжан Чжаонинг сўзларига қараганда, бу ускунада 16 датчик бўлиб, улар ҳайдовчининг электроэнцефалограммасини ўқий олади.