Тайёрланиши яхши бўлган реклама эътиборингизни тортади ва узоқ вақт давомида ёдда қолади, айнан мана шу жиҳат ижтимоий масалалар учун жуда муҳим. Инсонларни ўйлаш ва ҳаракат қилишга мажбур этиш салмоқли ўзгаришлар йўлидаги илк қадамдир.

Бизни бу йил ҳайратга солган ижтимоий рекламалардан базиларини мисол келтириб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

1.  Телефонли девор

2.  Пекиндаги Ogilvy компанияси гаджетлар ҳаётимизда қандай ўрин тутишини акс эттирувчи кампанияни яратди. Компания шиори: “Қанчалик кўп суҳбатлашсак, шунчалик кам суҳбатлашамиз”.

3.  Чекишга қарши ижтимоий реклама

Ташқи реклама оператори Russ Outdoor ижодкор агентлик MILK билан ҳамкорликда “Барибирми?!” ижтимоий лойиҳаси доирасида тайёрлаган реклама мана шундай кўринишда. Кампаниянинг мақсади – ёш аёллар ва бўлажак оналар диққатини чекиш сабабли юзага келувчи фарзандсизлик ривожланиши муаммосига қаратишдан иборат.

4.  Тезлик ўлдиради

5.  “Тезлик ўлдиради” – бу шиор ижтимоий кампанияларда аввал ҳам бир неча маротаба қўлланилган. Western Cape Government реклама агентлиги ғояни тўғри сурат билан тўлдирди.

6.  Қўпол бўлма

7.  RATP француз компанияси инсонларни бошқа йўловчиларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга ундайдиган ижтимоий реклама яратди.

8.  Оч одамни тўйдириш сен ўйлаганингдан осонроқ

TBWA/Hunt/Lascaris (Йоханнесбург, ЖАР) агентлиги – оч қолаётганларга ёрдамга чақирувчи ижтимоий рекламанинг муаллифи

9.  Зўравонликка барҳам бер: рулга маст ҳолда ўтирма

Terremoto Propaganda ўзининг маст ҳолатда рулни бошқаришга қарши бўлган ижтимоий плакатларида инсонни безовта қиладиган мазкур масалага янгича қарашни тақдим этган.

10.  Бундай рекламанинг ёнидан бефарқ ўтиб кетолмайсан

Ахлатни йиғишнинг бундай ғаройиб усули Буюк Британиядаги Hubbub компанияси томонидан ўйлаб топилган. Лойиҳа чекувчиларни турли мавзулар учун сигарет қолдиқларини ажратилган идишларга солиб, овоз беришга ундайди.

12.  Ҳеч бир бола катта бўлганида семиз бўлишни орзу қилмаган

LatinWorks (Остин, АҚШ) агентлиги томонидан семизлик муаммосига бағишланган ижтимоий реклама ортиқча вазн инсонни ўз истакларидан воз кечишга мажбур этиши ҳақида ҳикоя қилади.

13.  Ахлатнинг ўз уйи бор

14.  “Барибирми?” лойиҳаси доирасидаги яна бир реклама кўчаларни ифлослантирмасликка ундайди.

15.  Сен икки дақиқада сарфлайдиган миқдорга у икки кун яшаши мумкин

Colgate-Palmolive сув ресурсларини тежамкорлик билан истеъмол қилиш масаласига қаратилган кампания ташаббуси билан чиқди.

16.  Бренд логотиплари янгича мазмун касб этмоқда

17.   Mozambique Fashion Week ижтимоий рекламаси юнгли кийим-кечаклар, фил суяги ва каркидон шоҳидан фойдаланишга қарши, унинг браконьерларни тўхтатиб қолишига умид йўқ. Бироқ балки у харидорларни ўйлантириб қўяр?

18.  Икки киши ҳақида ўйла

Екатеринбургдаги Red Pepper реклама агентлиги ўзининг ижтимоий рекламасида машина рулида эканлигингизда чалғимасликка чақиради, айниқса мактабдаги таътил вақтида.

19.  Ўйинчоқлар болалар меҳнатига қарши

20.  Португалиялик ижтимоий рекламада ўйинчоқлар дунёдаги кўплаб болалар бажаришга мажбур бўлган иш билан машғул – улар ишлайди. Юмшоқ айиқча тикув машинасида, телепузик ёқимли жанобнинг оёқ кийимини тозалаши кишида унутилмас таассурот уйғотади.

21.  Тунецни кўрганингда пандани кўз олдингга келтир

Ogilvy&Mather Сингапур агентлиги агар тунецнинг ўрнида панда бўлганида қандай бўлиши ҳақида ўйлашга мажбур этади.

22.  Рулда эканлигингда телефонда сўзлашма

23.  Mudra Group ҳинд агентлиги ўзининг у қадар ёқимли бўлмаган, бироқ жуда таъсирли рекламасида ҳайдовчиларни рулда эътиборли бўлиш ва тўғирлаб бўлмайдиган оқибатларга олиб келувчи - телефонда суҳбатлашмасликка чорлайди.

24.  Лайклар иш бермайди

25.  Publicis Сингапур агентлиги томонидан тайёрланган ижтимоий реклама шиори: “Лайклар ёрдам бермайди. Кўнгилликка айлан. Ҳаётни ўзгартир”.

26.  Камарни тақиб ол, ўз ҳаётингни сақлаб қол

Канаданинг SAAQ реклама агентлиги томонидан тайёрланган реклама плакатлари «Камарни тақиб ол. Яшашда давом этинг» шиори билан ҳайдовчиларни камарни тақиб олишга чақиради.

27.  Эркак бўл

Мазкур рекламани тайёрлаш фикри петербурглик Кирилл Коробкинга тегишли. Унинг ҳомиладор синглиси метрода тўрт бекат давомида унга ҳеч ким жой бермаганлигини айтганида айнан шу ғоя пайдо бўлган.

28.  Ичдингми? Ким сени олиб кетишини танла

Исландияда тайёрланган ижтимоий реклама алкоголь ичимликларини ичиб олган фуқароларга транспорт ва такси, полиция, тез ёрдам ёки кўмиш бюросини аниқлаштириб олишни таклиф этади. Жуда ўринли фикр, шундай эмасми?