2016 йилда Остонада Coca Cola заводи ишга туширилади

Жаҳон 09 Декабрь 2015 1885

2016 йилдан Остона шаҳрида алькоголсиз Coca Cola ичимликларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Новости-Казахстан АА "Kaznex Invest" АЖ бошқарув раиси Борисбий Жангуразов маълумотига асосланган ҳолда.

“2016 йилда Остонада Coca Cola`нинг янги заводи ишга тушади”, - деди Жангуразов матбуот анжуманида.
Тақдим этилган пресс-релизда келтирилишича, айни пайтда алькоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши якунига етган.

Унда лимонадлар, квас, апельсин, лайм, кола ва цитрус мевалари асосидаги алькоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш режалаштирган.
Лойиҳа қувватини 2020 йилга қадар йилига 400 миллион литрга етказиш режалаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар