2017 йилда "Ўзавтосаноат" MAN оғир юк машиналари учун илк кабиналарни ишлаб чиқаришни бошлайди

Ўзбекистон 09 Декабрь 2015 3120

2017 йилда "JV MAN Auto-Uzbekistan" МЧЖ оғир юк ортиш учун мўлжалланган MAN русумли машиналари учун дастлабки 100та кабинани ишлаб чиқаради. Бу лойиҳада маҳаллийлаштириш даражаси 36 фоизга тенг бўлади.

Ўзбекистон президентининг 2015 йилнинг 11 февралидаги "2015—2020 йиллар учун тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2019 йилда 400та кабина ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

MAN юк автомобилларини маҳаллийлаштириш дастури тўрт босқичдан иборат.

Биринчи босқичда (2015-2016 йиллар) қолиплаш, пластик ва металл қисмлар ишлаб чиқарилади.

Оғир юк кўтарувчи автомобиллар кабиналарини ўзлаштириш иккинчи босқичда амалга оширилади.

Учинчи босқич (2016-2018 йиллар) кабинанинг ички ва ташқи қисмидаги деталларни ишлаб чиқаришни (кўрсаткич панели, ён ойналар каби 31та қисм) ўз ичига олади.

Тўртинчи босқичда (2016-2020 йиллар) оғир қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ишлари олиб борилади.

Маълумот учун, MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси “Ўзавтосаноат” АЖ ва Германиянинг МAN Nutzfahrzeuge AG компанияси томонидан 2009 йил августда яратилган. Ўтган йили компания турли модификациялардаги 1245та юк машинаси ишлаб чиқарган, бу йили эса 1250та чиқаришни мўлжалламоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар