Adidas океандаги чиқиндилардан кроссовкалар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда

Технология 09 Декабрь 2015 2851

Германиянинг спорт кийим-кечаги ва анжомлари ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси Parley for the Oceans ташкилоти билан ҳамкорликда океандаги чиқиндилардан ишланган кроссовкалар концептуал моделини намойиш қилди. Уларни яратишда 3D-босма технологиясидан фойдаланилди.

Пойафзал иқлим масалаларига бағишланган COP21 анжуманида намойиш қилинди. Дизайнерлар қайта ишланган пластикни кроссовканинг ҳам таг қисми, ҳам тепа қисмида ишлатишди.

“Биз Parley for the Oceans билан бирга экологик тоза материаллар яратиш бўйича чоралар кўришни ва янги технологияларни киритишни бошладик”, деб айтди Adidas Group ижроия кенгаши аъзоси Эрик Лидтке.

1948 йилда Германияда ташкил этилган компания Parley for the Oceans ташкилоти билан 2015 йил баҳоридан ҳамкорлик қилмоқда.

Кроссовкалар индивидуал ўлчамлар бўйича тайёрланади. Бунинг учун дўконга ташриф буюрувчилар бир неча дақиқа давомида югуриш қурилмасида югуришлари керак бўлади. Шундан кейин мижоз товонининг аниқ қолипи олинади ва бу қолип асосида ўзига хос тагчарм ишлаб чиқилиб, 3D-принтерда босилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар