Франциядаги нашрларда ёзилишича, полиция Париждаги 13 ноябрь кунги терактлар доирасида "Батаклан" театрига ҳужум қилганлардан учинчисининг шахсини аниқлаган.

Le Parisien нашрининг ёзишича, бу Страсбургда яшаб келган 23 ёшли Фуод Муҳаммад Аггад ҳисобланади. Манбанинг ёзишича, у Францияга 2013 йилда Суриядан келган.

Бундан олдинроқ, "Батаклан"га ҳужум қилганларнинг иккиси Франция фуқаролигига эга бўлган 29 ёшли Умар Исмоил Мустафо ва 28 ёшли Сами Амимур экани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь куни амалга оширилган давомли терактлар натижасида 130 киши ҳалок бўлиб, 400 нафардан ортиқ киши жароҳатланганди.