Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг янги туғилган қизалоғи Макснинг суратларини эълон қилди. У қизи билан тушган суратларни ижтимоий тармоққа 8 декабрда жойлаштирган.

У сурат остида “Кичкинтой Макс билан қувонч тўла”, деб изоҳ қолдирган.

Ушбу сурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг уч миллионта “лайк”ига сазавор бўлган.

Маълумот учун, 2 декабрда Цукербергнинг рафиқаси Присцилла Чан қиз фарзандни дунёга келтирган эди.